Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Махфуза Рўйиддинова

«Кема учун энг хавфсиз ҳудуд – қирғоқ. Аммо у бунинг учун яратилмаган».

Миллион долларни кўзлаётганлар: Хоразмни қайта кашф этамиз (видео)

Ал-Хоразмий каби буюк олимларни етиштирган Хоразм ҳозир ҳам техник фанлар бўйича юқори салоҳиятга эгалиги барчамизга маълум. Яқиндан бошлаб фаолият юритаётган IT- Park филиали ва Урганч шаҳрида барпо этилаётган “Ал-Хоразмий” шаҳарчаси ушбу вилоятни Ўзбекистоннинг IT-марказига айлантириши шубҳасиз.

“Хabar.uz” вилоятларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги салоҳиятини ёритиш мақсадида “IT-тур” лойиҳасига қўл урганидан хабарингиз бор. Аввалги IT-турларда Жиззах ва Самарқанд вилоятларининг ушбу соҳадаги ютуқларига тўхталиб ўтган эдик. Бугун эса сиз учун Хоразмни қайтадан кашф этмоқчимиз.

­­– Эндиликда IT-соҳасини ўрганиш ёки ўз фаолиятини ташкил этиш учун вилоят марказларига бориш шарт эмас, – деди биз билан суҳбатда IT-Park Хоразм филиали директори Умид Жуманиёзов. – Хоразм вилояти бўйлаб ҳар бир туманда IT-Park марказлари ташкил этилади ва бу Хоразм тажрибаси сифатида акс этади. Бу эса нафақат вилоят, балки ўз туманини тарк этмаган ҳолда чет эл компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ўз дастурий таъминот маҳсулотларини экспорт қилиш имкониятини яратади.

Яна бир қувонарли янгилик, мактабларда ҳам АйТи-синфлари ташкил этилади. Айни пайтда вилоят бўйлаб 130 та мактаб танлаб олинган. Шунингдек, яна бир Хоразм тажрибаси сифатида илк онлайн академияни айтишимиз мумкин. Бу анъанавий IT-таълим технологияларидан четлашган  ҳолда, мутлақо онлайн платформани ўз ичига олади.

Хоразм вилоятида IT-хизматлар ва маҳсулотлар экспорти ҳажми 2022 йилда 370 минг доллардан ошиқроқ бўлган. Резидентларнинг бу борадаги фаолияти билан яқиндан танишдик.

­– Компанияга асос солганимизга 3 йил бўлди, – деди “The United One” МЧЖ оператори Жавоҳир Озодов. – Ўтган йили эса IT-Parkга резидент сифатида қўшилдик. Компаниямиз асосан  логистиканинг Safety, Accounting ва унинг диспетчерлик соҳаларида иш юритади. IT-Parkнинг биз учун энг катта афзалликларидан бири бу – кадрлар билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш. Негаки, IT-Park иш берувчи ва ходимларни бир-бири билан боғлаб беради. Дастлаб фаолиятимизни 6 кишидан бошлаган бўлсак, ҳозирда 50 та ишчи ўрнига эгамиз ва йил охирига бориб, ушбу кўрсаткични 100 нафарга етказиш ниятимиз бор. Йиллик экспорт миқдори эса ҳозирда 650 минг долларни ташкил этади. Йил охирида бу кўрсаткични 1 млн долларга етказишни мўлжаллаяпмиз.

– Ҳозирги вақтда фаолиятимиз IT-мутахассисларни тайёрлаш ва ёшларга ўз ишларини яратишда ёрдам беришга қаратилган, – деди Санъатбек Машарипов. – Айни дамда ТАТУда ўқитувчилик фаолиятимни олиб бораман, шунингдек, "Mustafo Software" МЧЖ таъсисчисиман. Энг эсда қоларли лойиҳалардан бири сифатида “Такси”ни айтишимиз мумкин. Ушбу лойиҳа 2011 йилда Сочига экспорт қилинган. У вақтларда Россияда ҳали “Yandex Taxi” хизмати йўлга қўйилмаган эди. Яна бир муваффақиятли лойиҳалардан бирини Ички ишлар учун амалга оширганмиз. Ушбу лойиҳа шарофати билан айнан Хоразм вилояти ҳудудида содир этилаётган қонунбузарликлар 20-30 фоизга камайган. Бунга сабаб бизнинг дастурчилар томонидан чақирув тизимининг автоматлаштирилиши бўлганди. Чақирув  муддати илгари ўртача 20 дақиқани ташкил этган бўлса, дастурлаш орқали бу вақт 2-3 дақиқагача қисқарган”.

Буюк бобокалонимиз Ал-Хоразмий ватанида рақамли ислоҳотлар қандай кечаётгани ва резидентлар фаолиятига видео орқали гувоҳ бўлинг ва баҳо беринг!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг