Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Махфуза Рўйиддинова

«Кема учун энг хавфсиз ҳудуд – қирғоқ. Аммо у бунинг учун яратилмаган».

Амитида йирик анжуман: мавзулар ўта долзарб

Тошкент шаҳридаги Амити университетида «Ҳисоблаш фанларидаги технологик ютуқлар (ICTACTS 2022)» мавзусидаги иккинчи йирик халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.

Жорий йилнинг 10-12 октябрь кунлари ўтказилаётган анжумандан кўзланган асосий мақсад – етакчи хорижий ва маҳаллий олий ўқув юртлари, илмий ҳамда инновацион марказлар билан ҳамкорликда фаолиятни йўлга қўйиш бўлиб, конференция, ўз навбатида, муҳандислик, инновацион тенденциялар, сунъий интеллект ва ҳисоблаш интеллекти каби бир нечта секцияларни ўз ичига олади.

Ушбу тадбирнинг очилиш маросимида Ҳиндистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабхат, Амити университети бош кампусининг Ҳиндистон Республикаси раҳбариятидан жаноб Амол Чауҳан, профессор Гуриндер Сингх ва яна бошқа кўплаб меҳмонлар иштирок этди.

«Илғор технологияларга бағишланган нуфузли халқаро конференцияларнинг ўтказилаётгани олий таълим ва ахборот технологиялари соҳасига қаратилаётган эътибордан далолат беради. 2019 йилда IT-Park очилгандан сўнг Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланди. Давлатларимиз ўртасида фан ва технология соҳасида 23 та қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда. Олимлар Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳукуматлари томонидан молиялаштирилган кўплаб лойиҳалар устида ҳамкорлик қилишмоқда. Ўзбекистонда технология секторининг келажаги жуда ёрқин, чунки ҳукумат ахборот, технология тадқиқотлари ва инновацияларни илгари суриш учун барча имкониятларни ишга солмоқда», – дейди Маниш Прабхат.

Семинарда тақдим этилган жами 600 дан зиёд илмий мақолалардан саралаб олинган энг яхши 90 таси намойиш этилади.

Эксперт сифатида АҚШ, Австралия, Янги Зеландия, Буюк Британия, Италия, Швеция, Россия Федерацияси, Тайвань, Индонезия, Малайзия, Ҳиндистон ва Саудия Арабистони каби давлатлар ҳамда юртимиздан таклиф этилган олимлар офлайн ва онлайн секцияларда фаол иштирок этишмоқда.

Анжуманда билдирилган таклиф ва мулоҳазалар, умумий хулосалар сунъий интеллект, интернет, ақлли тиббиёт каби соҳаларни янада ривожлантиришга хизмат қилишига ишонч билдирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг