Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент шаҳридаги Амити университети битирувчилари учун “Graduation Ceremony for the Class of 2024” тадбири бўлиб ўтди

Тошкент шаҳридаги Амити университети битирувчилари учун “Graduation Ceremony for the Class of 2024” тадбири бўлиб ўтди

Тадбир Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров, Амити Университети президенти ва канцлери Атул Чауҳан ҳамда катта вице-президенти Амол Чауҳан томонидан битирувчиларга табрик сўзлари билан бошланди.

Олимжон Умаров ўз нутқида битирувчиларнинг технологик ривожланиш йўлида қўшаётган ҳиссасини алоҳида эътироф этди. Рақамли технологиялар соҳасида кучли билим ва кўникмаларга эга бўлган янги авлод мутахассисларини тайёрлаш Ўзбекистон келажаги учун муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. 

Амити Университет президенти Атул Чауҳан битирувчиларнинг университетда орттирган билим ва тажрибаларни жамиятда ижобий ўзгаришларни амалга ошириш учун сарфлаш муҳимлигини таъкидлади. 

Шунингдек, битирувчилар ўз соҳаларида етакчи бўлишлари, замонавий дунёда технологиялар ва билимларнинг интеграцияси орқали ижобий ўзгаришлар олиб келишлари мумкинлиги айтиб ўтилди.

Битирувчиларнинг меҳнатсеварлиги ва фидойилигига юксак баҳо берилди ҳамда ўз билимларидан жамият ҳаётига ижобий таъсир кўрсатиш учун фойдаланишга чорладилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг