Midjourney энди текин эмас

Суратлар яратувчи Midjourney нейротармоғи бепул фойдаланувчилар учун ёпилди. Бу ҳақда нейротармоқ асосчиси Дэвид Ҳолц маълум қилди.
Сўнгги ҳафталарда Midjourney танқидга кўп учраётганди, хусусан, Доналд Трамп, Рим папаси ва бошқа таниқли шахсларнинг дипфейкларини (сунъий интеллект ёрдамида ҳақиқийсидан деярли фарқ қилмайдиган тасвирлар) яратишда ундан фойдаланилган. Бу суратларнинг сохталиги тезда фош бўлди, шунга қарамасдан, нейротармоқ эгалари Midjourney ёлғон ахборот тарқатувчига айланиб қолишидан кўпроқ хавотирдалар ва фойдаланувчиларга бепул хизмат кўрсатишни тўхтатишга қарор қилишди, дейилади хабарда.
Фақат бир савол очиқ қолмоқда: Midjourney пулли бўлса ундан ғайримақсадларда фойдаланиш тўхтайдими?
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter