Ўйин яратиб бойиб кетишни истайсизми?
Сунъий интеллект энди ўйин яратишни ҳам ўрганиб олди.
Гап Google Genie 2 нейротармоғи ҳақида кетмоқда.
Сунъий интеллект ёрдамида ўйин яратиш учун бор-йўғи керакли жойга расм ёки матнли сўров киритишнинг ўзи кифоя. Қарабсизки, ёшларни муккасидан кеткизиб, экран қаршисига муҳрлаб оладиган ўйинлар тайёр.
Шунинг учун ҳам нейротармоқдан ўйин ясаб беришини сўраётганда, келажак авлод учун фойдали ва ақлни чархлайдиган ўйинлар яратишни айтиш ёдингиздан чиқмасин.
Энг асосийси, ушбу нейротармоқ асосида яратилган ўйинлар бошқаларга қараганда ниҳоятда реалистик ва бир-биридан қизиқарли анимацияларга бой.
Энди гапнинг индаллосига ўтадиган бўлсак, бу сафар xabar.uz Telegram канали орқали ушбу нейрон тармоқдан фойдаланишингиз мумкин, деб ваъда бера олмаймиз.
Чунки ҳозирда олимлар уни янада такомиллаштириш устида иш олиб боришмоқда.
Аммо нейротармоқ орқали қимматбаҳо ўйинлар яратишни ҳаммадан кейин билишни истамасангиз, албатта xabar.uz га обуна бўлиб қўйишингиз шарт!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter