Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Megazone Cloud компанияси Ўзбекистонда офис очиш имкониятини кўриб чиқмоқда

Megazone Cloud компанияси Ўзбекистонда офис очиш имкониятини кўриб чиқмоқда

Фото: Digital.uz

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов бошчилигидаги делегация Megazone Cloud компаниясининг биринчи вице-президенти Бумжин Ким билан музокаралар олиб борди ва ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

Бумжин Ким “ICT Week-2023”га ташрифи чоғида Ўзбекистонда АйТи-компаниялар фаолиятини соддалаштириш учун яратилган шарт-шароитлар ва жозибадор қўллаб-қувватлаш дастурларидан катта таассурот қолдирганини таъкидлади. У Ўзбекистоннинг АйТи-сектори имкониятларини ўрганиш мақсадида тез орада мамлакатимизга ташриф буюришни ва Megazone Cloud учун дастурий таъминотни ишлаб чиқиш бўйича ауцорсинг офисини очишни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, Megazone Cloud вакиллари Ўзбекистоннинг кадрлар салоҳиятига қизиқиш билдирдилар. Жумладан, битирувчиларни ўз офисларида иш билан таъминлайдиган мутахассислар тайёрлаш учун мамлакатимизда АйТи-талант марказини ташкил етиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда. Ўзбекистон ёшлари корейс тилини билиш даражасига алоҳида эътибор қаратилди – сўнгги маълумотларга кўра, 14 мингдан ортиқ киши корейс тилида ишончли сўзлашади.

Бумжин Ким Ўзбекистонда булутли технологиялар ва маълумотлар марказларини ривожлантириш режалари билан ҳам ўртоқлашди. Megazone Cloud мутахассислари мамлакатимизда булутли технологиялар йўналишини ривожлантириш, шунингдек, бозоримизга илғор тажрибаларни жорий етиш мақсадида ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашишга тайёр.

Учрашув якунида Шерзод Шерматов Бумжин Ким ва унинг ҳамкасбларини жорий йилнинг июл ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистонда бизнес хизматлари бўйича Глобал форумда иштирок етишга таклиф қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг