Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маск Neuralink чипининг иккинчи беморга муваффақиятли имплантацияси ҳақида гапирди  

Маск Neuralink чипининг иккинчи беморга муваффақиятли имплантацияси ҳақида гапирди   

Фикрлар ёрдамида гаджетлардан фойдаланиш имконини берувчи Neuralink чипини имплантация қилиш операцияси “жуда яхши” ўтди, ҳаммаси ишлайди, деди Маск. Биринчи беморга январ ойида чип имплантация қилинган ва ундан фойдаланишда давом этмоқда.

Америкалик бизнесмен Илон Маск унинг Neuralink компанияси иккинчи беморга фалаж бўлган одамларга рақамли қурилмалардан мустақил фойдаланиш имконини берувчи чипни муваффақиятли жойлаштирганини айтди.

"Иккинчи имплант билан ҳаммаси яхши бўлганга ўхшайди.Сигналлар, кўплаб электродлар мавжуд. Ҳаммаси жуда яхши ишламоқда", деди Маск. 

Иккинчи бемор, худди биринчиси каби, орқа мия жароҳати олган. Унга кўра, қурилмада 1 мингдан ортиқ электрод бўлишига қарамай, иккинчи бемордаги имплантнинг 400 та электроди тўғри ишламоқда.

Маск Neuralink иккинчи беморга қачон жарроҳлик амалиётини ўтказгани ҳақида маълумот бермади, бироқ бу йил яна саккиз нафар беморга имплантлар беришни режалаштираётганини айтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг