Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шерзод Шерматов

Ўз оилангиз билан ўз юртингизда яшаб, яхши даромад топмоқчи бўлсангиз, албатта чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганинг!

Креатив индустрия қўшимча қийматни ошириш ва юқори маошли ишларни кўпайтиришда ёрдам беради

Креатив индустрия қўшимча қийматни ошириш ва юқори маошли ишларни кўпайтиришда ёрдам беради

Фото: The Adobe Blog

Креатив индустриянинг ривожланиши қўшимча қийматни оширишга ва юқори маошли ишчи ўринларни кўпайтиришда ёрдам беришига Хитойдаги Shenzhen Industrial Design Profession Association (SIDA) мисолида яна бир бор амин бўлдик.

Давлатимиз Раҳбарининг Хитойга бу сафарги ташрифи тарихий эканлигини хитойлик катта ташкилотлар раҳбарларининг ўзбекистонлик делегация аъзоларига жуда илиқ, ҳамкорликка қаратилган муносабатидан ҳам бемалол сезиш мумкин бўлди.

Бу эса, бизга анъанавий телеком инфратузилмаси бўйича лойиҳаларимизни кенгайтиришдан ташқари, янги йўналишларда янги ҳамкорликларнинг очилишида ёрдам берди.

Жумладан, АйТи таълим сифатини ошириш бўйича янги ҳамкорликларни йўлга қўйдик ҳамда йирик АйТи компанияларни ҳам IT Park имкониятларидан фойдаланишга таклиф этдик.

Шенжендаги бизнес-форумда мамлакатимизда АйТи соҳаси учун яратилган имкониятларни тақдим қилганимиздан кейин, ушбу ассоциация раҳбари қизиқиб, ўзларининг Дизайн Паркларига таклиф қилди.

SIDA Финландиянинг машҳур дизайнерлари билан ҳамкорликда ташкил қилинган ва унда асосан ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари сотувини яхшилаш мақсадида уларни инсонлар учун янада қулай ва жозибадор қилиб берадиган industrial design (саноат дизайни) билан шуғулланувчи мингга яқин корхоналар аъзо экан. Барча катта ишлаб чиқарувчи корхоналар ўз махсулотларининг янги дизайнларини ишлаб чиқаришда улардан фойдаланади ва натижада ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлиги ортиб боради.

Йил бошида IT Park резидентлигига креатив индустрияда экспорт қилувчи корхоналарни ҳам киритишга рухсат берилгани бу каби корхоналарнинг ҳам мамлакатимизга кириб келишига ва ижодкор ёшларимизга юқори маошли ишларнинг янада кўпайишига ўз ҳиссасини қўшишига ишонамиз.

Албатта, биринчи марта танишган ҳамкорлар Ўзбекистондаги имкониятларга ҳақиқий ишонч билдиришлари учун уларни ҳам 18–20 март кунлари режалаштирилган Аутсорсинг бўйича тадбиримизга таклиф қилдик. Ўйлаймизки, келиб, ҳақиқий имкониятларни ўз кўзлари билан кўрганларидан кейин, улар ҳам Ўзбекистонда ўз корхоналарини очиш ҳақида қарор қабул қилишни бошлайдилар.

Манба: t.me

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг