Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Конституция ва Давлат мадҳиясининг 32 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Конституция ва Давлат мадҳиясининг 32 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан 8 декабр – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда 10 декабр – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун ҳамда ушбу саналарга 32 йил тўлиши муносабати билан Вазирлик маркази аппарати ва тизимдаги корхона ҳамда ташкилотларнинг раҳбар-ходимлари иштирокида “Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирни кириш ва табрик сўзи билан очган Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов тадбир иштирокчиларини Бош Қомусимиз ҳамда Давлат мадҳияси қабул қилинган кун ва ушбу саналарга 32 йил тўлиши муносабати билан самимий табриклади. Вазир Конституциянинг аҳамиятига гапирар экан, уни ҳамма ўқиши, Бош Қомусимиз ҳақида умумий маълумотга эга бўлиши ва ўз соҳасига оид моддаларни ёддан билиши зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, Ш.Шерматов Давлат мадҳиясини жонли айтиш инсонга ўзгача фахр туйғусини бахш этишини алоҳида қайд этди.

Шунингдек, тадбирда сўзга чиққан Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Шахноза Жолдасова ҳамда Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази катта ўқитувчиси Рахматилла Дехкановлар Конституциянинг фуқароларимиз ҳаётида тутган ўрни ва аҳамияти, янгиланган Бош Қомусимиз лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнлари, бу жараёнда иштирок этган халқимизнинг фаоллиги, улар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар, таклиф ва ташаббуслар, унга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга алоҳида тўхталиб ўтишди.

Жумладан, Шахноза Жолдасова Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эгалиги, тўғридан-тўғри амал қилиши ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этишини алоҳида таъкидлаб, янгиланган Конституциянинг ҳар бир сўзи таг-замирида ўзига хос маъно-мазмун ётишини, моддалар сўнгида келадиган масъулдирлар, мажбур, мумкин эмас, шарт-шароит яратади, асосланади, таъминлайди, шарт, ҳуқуқига эга, йўл қўйилмайди каби сўзларга эътибор қаратиб, бу сўзларнинг келишига қараб мазкур модданинг таъсир кучи қай даражада эканлиги маълум бўлишини қайд этди. 

Тадбир давомида Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида ўтказилган “Ҳуқуқий заковат” интеллектуал ўйинида биринчи ўринни эгаллаган жамоага, шунингдек, вазирлик ва ташкилотларда фаолият юритаётган ходимларга “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларида эришилган юқори кўрсаткичлар учун сертификатлар топширилди.

Тадбир якунида Мудофаа вазирлиги Махсус авария-тиклаш бошқармаси “Impuls” ҳарбий ансамбли томонидан концерт дастури тақдим қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг