Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кўкдала туманидаги янги IT Park биноси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича тавсиялар берилди

Кўкдала туманидаги янги IT Park биноси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича тавсиялар берилди

Шерзод Шерматов Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида Кўкдала тумани марказидаги IT Park биноси билан яқиндан танишди. Ушбу ташриф давомида вазирга Кўкдала тумани ҳокими Хуррам Жўраев ҳамроҳлик қилди.

Ташриф давомида вазирга “MAAB INNOVATION” МЧЖ билан ҳамкорликда туман миқёсида амалга оширилаётган “Иқтидорли талаба ёшларга АйТи соҳасида билим бериш ва иш билан таъминлашда кўмаклашиш” дастури ҳақида маълумот берилди. 

Унга кўра, дастур доирасида саралаш тест синовлари ўтказилиб, энг яхши натижа кўрсатган 22 нафар иштирокчи бепул таълим дастурида ўқитилмоқда. Ҳозирда IT Park биносида 17 нафар ёшлар учун дарслар гибрид форматда олиб борилмоқда.

Шунингдек, вазир IT Park биносида фаолиятини йўлга қўйган “NNT Express Inc” МЧЖ компанияси билан ҳам танишди. 

Ҳозирда компания БПО жараёнларини амалга ошириб келмоқда. Ушбу жараёнларни самарали ташкил этиш мақсадида зарур техника воситалари билан таъминланган.Шунингдек, ташриф давомида “New Team Development” МЧЖ фаолияти билан ҳам танишилди.

Ҳозирда марказда 700 нафардан ортиқ ёшлар АйТи ва инглиз тили йўналишларида таълим олиб, улардан 32 нафари иш билан таъминланган. Битирувчилар томонидан 3 та стартап лойиҳа амалга оширилгани ҳам таъкидланди.

Вазир ташриф давомида АйТи марказда фаолият олиб бораётган ходимлар билан суҳбатлашиб, ёшларни АйТи соҳасида таълим беришда янада самарали бўлиш учун бир қатор тавсиялар ҳамда IT Park биносини техник камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг