Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жанубий Кореянинг юртимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашув ўтказилди

Жанубий Кореянинг юртимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашув ўтказилди

Рақамли технологиялар вазири Ш. Шерматов Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Вон До Ён билан учрашув ўтказди.

Учрашув аввалида вазир Ўзбекистон – Корея ўртасида АйТи йўналишида узоқ йиллардан буён кўп томонлама мустаҳкам муносабатлар ўрнатилганига эътибор қаратди. Шуниндек, ҳамкорликда бир неча лойиҳалар амалга оширилганини ва бу кўп қиррали ҳамкорликни келгусида янада кенгайтиришни алоҳида таъкидлади.

Ўз навбатида, вазир Ўзбекистондаги ИНҲА университети ҳақида гапириб, бу йил Тошкент шаҳрида университет очилганига 10 йил тўлаётганини қўшимча қилди ҳамда институтни АйТи-технологияларини ривожлантириш соҳасида илғор ва намунали деб атади. 

Шу билан бирга, вазирликнинг келгуси йиллардаги истиқболлари ҳақида гапириб, Ўзбекистон аҳолиси учун юқори маошли иш ўринлари яратишни устувор вазифа сифатида қайд этди.

Учрашув давомида Ўзбекистонни Марказий Осиёнинг АйТи-хабига айлантириш ва корейс компаниялари Ўзбекистонда ваколатхона очиш орқали ўз хизматларини МДҲ ва бошқа хорижий мамлакатларга экспорт қилишлари мумкинлиги қўшимча қилинди.

Бундан ташқари, “Zero Risk” дастури ҳақида қисқача тўхталиб, дастурнинг солиқ имтиёзлари ва бошқа имтиёзлар ҳақида маълумот берилди.

 

Якунда Томонлар учрашув ва ажратилган вақт учун бир-бирига миннатдорчилик билдириб, келгусида яқин ҳамкорликка умид билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг