Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

IT Park резидентларининг фаолият турлари кенгайтирилди (видео)

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT Park) резидентлари томонидан амалга оширишга рухсат этилган фаолият турлари кенгайтирилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 698 сон қарори билан “Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, IT Park резидентларига қуйидаги фаолият турларини кўрсатишга рухсат этилди:

– Мултимедиа ва дизайн соҳасида хизмат кўрсатиш;

– Дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда мультипликация маҳсулотларини ишлаб чиқариш;

– Ахборот технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни венчур молиялаштириш ҳамда акселерация дастурларини амалга ошириш фаолияти;

– Киберспорт соҳасида хизмат кўрсатиш.

Шу билан бирга, IT Park резидентлари томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган фаолият турларини кенгайтирилиши муносабати билан IT Park резиденти мақомини олиш ва ундан маҳрум қилишнинг қўшимча асосларини белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг