Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

IT Park резидентларига рухсат этилган фаолият турлари кенгайтирилди

IT Park резидентларига рухсат этилган фаолият турлари кенгайтирилди

Фото: Xabar.uz

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 698-сон қарори билан “Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ушбу қарор билан Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT Park) резидентлари томонидан амалга оширишга рухсат этилган фаолият турлари кенгайтирилди.

Жумладан, IT Park резидентларига қуйидаги фаолият турларини кўрсатишга рухсат этилди:

  • Мултимедиа ва дизайн соҳасида хизмат кўрсатиш;
  • Дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда мултипликация маҳсулотларини ишлаб чиқариш;
  • Ахборот технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни венчур молиялаштириш ҳамда акселерация дастурларини амалга ошириш фаолияти;
  • Киберспорт соҳасида хизмат кўрсатиш.

Шу билан бирга, IT Park резидентлари томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган фаолият турлари кенгайтирилиши муносабати билан, IT Park резиденти мақомини олиш ва ундан маҳрум қилишнинг қўшимча асослари белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг