IT and English Academy Навоий шаҳрида муҳим лойиҳаларни амалга оширмоқда
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Навоий шаҳрида дастурлаш тиллари ва чет тилларини ўргатиб келаётган ўқув маркази фаолияти билан яқиндан танишди.
Мазкур ўқув марказида таълим олаётган ёшлар билан суҳбат ташкил этилиб, чет тилларни пухта ўрганиш орқали юқори даромадли иш билан банд бўлиш имкониятлари ҳақида тушунча берилди. Бундан ташқари, АйТи соҳасига қизиқувчи ёшлар билан учрашув ўтказилиб, ёшларнинг АйТи соҳасидаги стартап лойиҳалари ва ғоялари ҳақида фикр алмашилди.
Шунингдек, масофавий хизматлар экспорти марказлари учун чет тилларини мукаммал ўзлаштирган ёшлар етказиб берилаётгани алоҳида таъкидланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter