Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шерзод Шерматов

Ўз оилангиз билан ўз юртингизда яшаб, яхши даромад топмоқчи бўлсангиз, албатта чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганинг!

Инглиз тилида эркин сўзлашишни ўргансангиз юқори маошли ишга эга бўласиз!

Инглиз тилида эркин сўзлашишни ўргансангиз юқори маошли ишга эга бўласиз!

Президентимиз тадбиркорлар билан учрашиш зарур эканини таъкидлашларининг аҳамиятига, Самарқандга ташрифларидан кейин, IT Park резидентлари билан учрашганимизда яна бир бор амин бўлдик. Бир томондан қанчадан-қанча ёшларга иш йўқ деб интернетда кўп ўқиймиз. Бу тадбиркорлар эса инглиз тилида яхши сўзлашадиган ёшлар бўлса бўлди, юқори маошли иш таклиф қиламиз дейишяпти.

Масалан, Темур ўзимизнинг INHA битирувчиси, ҳозир Rx2GO компаниясининг тўлиқ бэкофисини Самарқанд ва Тошкентда ташкил қилган ва 60 дан ортиқ ёшларимизни иш билан таъминлаган. Аксарият BPOлардагидек катта тракларни бошқариш эмас, АҚШ аҳолисининг уйларига дориларни етказиб бериш хизмати экан. Шуни янада кўпайтириш учун нима қилсак бўлади, деган саволга, менга фақат инглиз тилида яхши сўзлаша оладиган ходимлар керак, чунки нархидан кўра сифат муҳимроқ. Улар беморлар билан гаплашиб, уларни рози қилиши учун дейди. Темур Самарқандда етарли кадрлар топа олмагач, Тошкентда инглиз тилида сўзлашадиган ёшлар кўпроқ бўлганига, у ерда ҳам офис очибди. Бошланишига 700 доллар ойлик беришга тайёр бўлсак ҳам инглиз тилини яхши биладиганларни топишга қийналяпмиз деб айтмоқда.

Ўша куннинг ўзида вилоятдаги барча резидентларимизни тушликка таклиф қилиб, очиқ гаплашганимизда, аксарият экспортер резидентларимизда ҳам айнан шу муаммо — инглиз тилида АҚШликларни яхши тушунадиган ва сифатли хизмат кўрсата оладиган кадрлар дефицит эканини айтишди.

Шу учрашув баҳона 20 та таълим резидентимиз ҳам экспортерлар билан яхшироқ танишиб, уларнинг талабларига мосроқ бўлган кадрларни тайёрлашга ҳаракат қиладилар деган умиддамиз.

Ҳозир инглиз тилида яхши сўзлашиш учун қаергадир пул тўлаб боришнинг ҳожати ҳам йўқ, интернетда жуда кўп видеодарслар ва дастурлар мавжуд. Жуда бўлмаса, ўша интернетдаги бўш вақтда қизиқарли видеоларни инглиз тилида кўриб ҳам анча ўрганиб олса бўлади.

Манба: t.me

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг