Илон Маск: “Neuralinkдан биронта ҳам маймун ўлмаган”
Маълумотларга кўра, камида 12 та маймун Neuralink чипи имплантация қилинганидан кейин ўлган.
Мавзуга оид: Neuralink мия чиплари хавфли бўлиб чиқди, Илон Маск эса буни яширган
Лекин Илон Маскнинг таъкидлашича, Neuralink миядан компютерга интерфейсини яратиш бўйича тажрибалари ҳеч қачон синовдан ўтган маймунларнинг ўлимига сабаб бўлмаган. “Дастлаб соғлом маймунлар учун хавфни камайтириш учун биз касал, ўлими яқинлашиб қолганларини танладик”, — деб ёзди Маск Х ижтимоий тармоғида.
Neuralink ҳозирда Калифорниянинг Фремонт шаҳрида қурилган ўзининг лабораториясида тажриба ўтказмоқда. Маск маймунлар яшайдиган хоналарни “жаннат” деб атаган. Улар кенг, ўйинчоқлар ва телевизорлар мавжуд эмиш.
Ҳайвонлар устида тажриба ўтказиш бўйича жамоатчилик фикри узоқ вақтдан бери иккига бўлинган. Тиббий асбобларни ҳайвонларда синаб кўриш тарафдорларининг айтишича, бу ҳаётни сақлайдиган асбобларни одамларга зарар етказмасдан бозорга олиб чиқиш имконини беради. Мухолифлар тажрибалар шафқатсиз эканлигини ва улар кўпинча бошқа йўллар билан амалга оширилиши мумкинлигини таъкидлайдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter