Neuralink мия чиплари хавфли бўлиб чиқди, Илон Маск эса буни яширган
Мия чиплари устида изланаётган Neuralink компанияси шу йилнинг кузида ўз янги маҳсулотини синаб кўриш учун кўнгиллиларни қидиришни бошлаганди. Бироқ Reuters хабарига кўра, компания раҳбари Илон Маск бу чиплар туғдириши мумкин бўлган хавфни атайин яширган.
Америкалик тўрт нафар қонунчи Қимматбаҳо қоғозлар ва биржалар комиссиясидан, Маск томонидан фирибгарликка қўл урилгани эҳтимоли юзасидан, суриштирув бошлашни талаб қилди.
Диққат марказида — инвесторларни Neuralink мия чиплари хавфсизлиги борасида ўйлантириб қўядиган ҳужжатлар. Уларга кўра, мия чипларини синашда фойдаланилган 12 та маймун оғир оқибатлар, жумладан, фалаж ва мия шишиши туфайли эвтаназия қилинган.
Ҳолбуки, Маск X ижтимоий тармоғи орқали 10 сентябр куни берган баёнотида биронта маймун синовлар чоғи ҳалок бўлмаган, деганди.
Ушбу воқеа Neuralink мия чипларининг ишончлилиги ва хавфсизлигини, шунинг бароабарида компания раҳбариятининг ахлоқий жавобгарлигини савол остига қўяди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter