«Икки ёрти бир бутун» – онлайн ўйинларда мия фаолияти ўзгариши аниқланди

Хельсинки университети олимлари онлайн режимда бирга ўйнаётган икки геймернинг мия тўлқинлари, ҳаттоки ўйинчиларнинг ўзлари турли хоналарда бўлса ҳам, синхронлашганини аниқлашди. Тадқиқот Neuropsychologia журналида чоп этилди.
Икки киши реал дунёда мулоқот қилганда, улар нейрон синхронизациясини бошдан кечирадилар. Олимларнинг фикрича, бу юзма-юз мулоқот пайтида эмпатия ва ҳамкорликни осонлаштиради. Маълум бўлишича, худди шундай жараён онлайн ўйинларда содир бўлади.
Психологлар биргаликда пойга ўйинини ўйнаган бир неча жуфт одамларнинг мия тўлқинларини таҳлил қилишди. Шу билан бирга, иштирокчилар алоҳида овоз ўтказмайдиган хоналарда бўлишди. Тажриба давомида интернетда бирга ўйнаётган икки кишининг мия тўлқинлари синхронлаштирилгани маълум бўлди. Ушбу тажриба, шунингдек, частоталарнинг альфа ва гамма диапазонларида синхронизация ўйин самарадорлигини оширишга олиб келишини кўрсатди.
Тадқиқот муаллифларининг фикрича, ижтимоий онлайн алоқалар эмпатиянинг фундаментал механизмларини фаоллаштириши мумкин, бу эса ўйинлардан ташқари реал дунёда ижтимоий муносабатларнинг яхшиланишига олиб келиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter