Геймерлар қайси операцион тизимни танлайдилар?

Сентябр ойидаги маълумотларга кўра, ўйин хизмати фойдаланувчиларининг 56 фоизи Windows 10 ни маъқул кўрган. Windows 11 иккинчи ўринда - унинг улуши 37 фоизга етди. Windows 7 ва Windows 8 ҳам геймерлар учун энг машҳур операцион тизимлар қаторига киради, лекин уларнинг умумий улуши 1,5 фоиздан ошмади.
Steam фойдаланувчилари орасида Microsoft операцион тизимларининг улуши 96,94 фоизни ташкил этади. Linux - 1,63, macOS - 1,43 фоиз улушга эга.
Бундан ташқари, геймерлар кўпинча Nvidia GeForce RTX 3060 видео картасидан фойдаланадилар, 16 гигабайт оператив хотирага эга, 1920х1080 пикселли мониторда ўйнашади ва 1 терабайт ички хотирага эга компютерни танлашади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter