Ижтимоий тармоқлардаги кечки постлар уйқу вақтини 3 соатга кечиктиради

Бир гуруҳ психиатрлар тунда ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ва уйқунинг кечикиши ўртасида сабабий боғлиқликни ўргандилар. Бунинг учун улар 44 мингта интернет фойдаланувчисининг кечки одатларини кузатиб боришди.
Девайслардан чиқадиган мовий нурнинг таъсири уйқу муаммоларига олиб келиши мумкин, чунки у мелатонин ишлаб чиқаришга халақит беради. Шунингдек, ётишдан олдин ижтимоий тармоқларни титкилаш ухлаш вақтини кечиктириши турган гап. Бошқа фойдаланувчиларнинг жавобини кутиш бемалол ухлашга бермайди.
Тадқиқот гуруҳи 15 йил давомида 44 000 фойдаланувчи томонидан ёзилган 120 миллион постни таҳлил қилди. Бу уларга ижтимоий тармоқдаги постларнинг уйқу вақтига таъсирини ўрганиш имконини берди. Аён бўлдики, ижтимоий тармоқлардаги кечки постлар уйқу вақтини 3 соатга кечиктиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter