Huawei Mate 60ни деб хитойликлар қайси смартфонлардан воз кечишмоқда? (инфографика)
Huawei Mate 60 туркуми сотувга чиққанидан буён рекордлар устига рекордлар ўрнатяпти ва Mate оиласининг энг кўп сотилган қурилмаси бўлишга жуда яқин. Шу ўринда савол туғилади: хитойликлар Mate 60ни танлаш учун қайси смартфонлардан воз кечишмоқда. Ушбу саволга жавобни Merit Interactive тадқиқотчилари беришди.
Демак, маълумотларга кўра, харидорларнинг аксарияти (тахминан 58 фоизи) — Huawei фанатлари, яъни эскирган моделларни янги Mate 60га алмаштираётганлар.
Mate 60ни афзал билиб, бошқа брендлардан воз кечганлар тақсимоти деярли бир хил — Vivo (11,39 фоиз), Honor (10,66 фоиз), OPPO (9,08 фоиз) ва Xiaomi (8,12 фоиз). Бироқ iPhoneдан воз кечувчилар сони шунчалик озки, улар “бошқалар” (3 фоиздан камроқ) орасида кўринмайди ҳам. Яна бир диққатга сазовор жиҳат: қиммат Mate 60 Pro+ харидорлари орасида OPPO ва Xiaomi собиқ фойдаланувчилари йўқ ҳисоби.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter