Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистондаги IT-кўргазмада 100 дан ортиқ стартап лойиҳалар намойиш этилди (Фото)

Ҳиндистондаги IT-кўргазмада 100 дан ортиқ стартап лойиҳалар намойиш этилди (Фото)

Фото: «Egov.uz»

Эндиликда ҳар қандай мамлакатда электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш, маъмурий тартиб-таомилларни соддалаштириш ҳамда давлат бошқарувини такомиллаштириш, энг муҳими, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига замонавий IТ ечимларни қўллаган ҳолда давлат хизматларини кўрсатиш, бу бўйича хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш давр талаби бўлиб қолаверади.

Жорий йилнинг 23-25 март кунлари IT-Парк резидентларидан иборат делегация аъзолари қаторида Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази мутахассислари ҳам ҳар йили Ҳиндистонда ўтказиб келинадиган IT-хизматлар ва халқаро харидорлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга қаратилган «INDIASOFT» кўргазмасида қатнашишди.

Кўргазманинг биринчи кунида Ҳиндистон ҳамда Халқаро АКТ соҳасидаги 800 та корхона ва илғор ташкилотлар 100 дан ортиқ стартап лойиҳалар, шунингдек, 50дан зиёд маърузалари билан иштирок этишди.

Жумладан, «Blockchain» технологияси доирасидаги ҳамда Веб ва мобил иловалар бўйича хизматлар тақдимоти ўтказилиб, ахборот тизимларини ишлаб чиқиш бўйича эришилган натижалар ўртоқлашилди.

24 март, яъни кўргазманинг иккинчи кунида Ҳиндистон томон дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш, молиявий IT хизматлар, давлат ва жамоат хизматларига доир тақдимотлар ўтказиш баробарида электрон имзо ва ҳужжатларнинг электрон айланмаси, рақамли туризм, рақамли иқтисодиёт йўналишларидаги хизматлари ва таклифлари билан ўртоқлашди.

Куннинг иккинчи ярмида эса IT соҳасида дунёнинг етакчи мутахассислари маърузалари тингланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг