Ҳайдовчилик гувоҳномасини уйдан чиқмасдан қандай янгилаш мумкин? (ВИДЕО)
Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномангизни янгисига алмаштиришга улгурдингизми?
Ишлар билан бўлиб ҳеч вақт топа олмаяпман-да, дейсизми?
Ахир my.gov.uz портали бор-ку. Гувоҳнома алмаштириш бўйича барча югур-югурларни унга топширинг! Ўзингиз эса шахсий ишларингиз билан бемалол шуғулланаверинг!
Қандай қилиб дейсизми?
Даставвал, my.gov.uz порталидаги «Ҳайдовчилик гувоҳномасини янгилаш» хизматига кирасиз;
Оммавий оферта шартлари билан танишиб чиққач, ўзингиз ҳақингиздаги маълумотларга кўз югуртириб, манзил маълумотларини тўлдирасиз;
Агар тайёр ҳайдовчилик гувоҳномасини бориб олишга вақтим бўлмайди десангиз, атиги 25 минг сўм эвазига почта орқали етказиб бериш тугмасини босиш ҳам эсдан чиқмасин;
Шундан сўнг сизнинг маълумотларингиз Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг маълумотлар базасидан автоматик тарзда юкланади.
Энди сиз белгиланган жойга компьютер сичқончаси ёрдамида имзо чекасиз;
Шу ондаёқ янги гувоҳномангизнинг намунаси экранда пайдо бўлади!
Агар сизга маъқул келса, уни сақлаб қўйиш орқали тасдиқлайсиз;
Энг сўнгида эса тўловни амалга оширасиз;
Қарабсизки, икки иш куни ичида янги ҳайдовчилик гувоҳномангиз қўлингизда бўлади!
Ҳурматли фуқаро, агар хизматдан фойдаланишда ЙҲХХнинг маълумотлар базасида ҳайдовчилик гувоҳномангиз тўғрисидаги маълумотлар аниқланмаса, 1242 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда паспорт маълумотларингизни тақдим этишингизни сўраймиз!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter