H3C компанияси халқаро бизнес президенти билан соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларини рақамлаштириш масалалари муҳокама қилинди
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Хитойнинг H3C компанияси халқаро бизнес президенти Хуан Чжихуй билан учрашув ўтказди.
Учрашувда компания президенти компания ҳақида гапириб, уларнинг АКТ соҳасидаги 20 йиллик тажрибасини қайд этди. Унинг қўшимча қилишича, бугунги кунда Компания турли йўналишларда, жумладан, соғлиқни сақлашни рақамлаштиришда ҳам фаолият юритади.
Ўз навбатида вазир Ш.Шерматов вазирлик ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни такомиллаштиришдан манфаатдор эканини таъкидлаб, “Ягона интегратор UZINFOCOM” вазирликнинг бош интегратори бўлиб, барча давлат хизматлари улар томонидан ишлаб чиқилиб, амалга оширилаётганини таъкидлади.
Учрашувда, шунингдек, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларини рақамлаштириш, илғор технологияларни жорий этиш бўйича тажриба ва экспертиза алмашиш каби йўналишларда ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилишди.
Бундан ташқари, томонлар келгусида маълумотлар марказларини жорий этиш бўйича ҳамкорлик қилиш имкониятларига эътибор қаратди.
Учрашув якунида “Ягона интегратор UZINFOCOM” ҳамда H3C компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter