Google хавфсиз ва расмий сайтларни белгилашни бошлайди

Google қидирувда фойдаланувчиларга сохта сайтларга кирмасликка ёрдам берадиган янги функцияни синовдан ўтказишни бошлади. Айрим қидирув сўровларида энди баъзи компанияларнинг расмий веб-сайтлари ёнида кўк белгилар пайдо бўлади, дея хабар беради The Verge.
Google матбуот котиби Молли Шаҳиннинг айтишича, компания мунтазам равишда харидорларга ишончли бизнесни интернетда топишга ёрдам берувчи хусусиятлар билан тажриба ўтказади. Айни пайтда қидирув тизимидаги баъзи сайтлар номлари ёнидаги тасдиқ белгилари билан кичик тажриба ўтказилмоқда.
Ҳозирда бу белги Microsoft, Meta, Epic Games, Apple, Amazon ва HP расмий веб-сайтлари ёнида пайдо бўлди. Бироқ, инновация барча фойдаланувчилар учун эмас, балки танлаб ишлайди. Шунингдек, таъкидланишича, курсорни белги устига олиб борганингизда, бу расмий сайт эмаслиги ҳақида хабар пайдо бўлади, аммо Google компаниясининг ўзи компаниянинг ишончлилигига кафолат бермайди.
Бу функция барча фойдаланувчилар учун қачон ишлаши аниқланмаган. Шунингдек, янгилик қайси ҳудудларда синовдан ўтказилаётгани ҳам номаълум.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter