Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

“Build with AI for Academics” — Университет ўқитувчилари учун инновацион бепул имкониятлар!

“Build with AI for Academics” — Университет ўқитувчилари учун инновацион бепул имкониятлар!

Ҳурматли университет профессорлари ва академиклар, Google томонидан “Build with AI for Academics” бепул дастури ишга тушиши арафасида. Ушбу дастур компютер фанлари ўқитувчиларини илғор Cloud технологиялар ва Сунъий интеллект бўйича билим ва кўникмалар билан таъминлаш учун мўлжалланган.

Бепул дастур орқали сиз:

✅ АI ва Cloud бўйича лабораториялар ва сертификатларга эга бўласиз;

✅ Skills Boost va Gemini/Gemma билан лабораториялар яратиш бўйича тренинглардан ўтасиз;

✅ Ўқув дастурида илғор АI ва Cloud технологияларини интеграция қилишда ёрдам оласиз;

✅ Google Developer Expert мақомига йўл очадиган тажриба орттирасиз.

Бу дастур орқали сиз дунё миқёсидаги АI ва Cloud мутахассислари билан ишлаш, илғор технологияларни ўз дарс жараёнларингизга татбиқ қилиш ва Ўзбекистоннинг рақамли ривожланишига ҳисса қўшиш имкониятига эга бўласиз!

Ариза топшириш муддати: 25 март 2025 йилгача

Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш ҳавола: https://rsvp.withgoogle.com/events/bw-ai-academics-menat2025

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг