Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Германияда тикланувчи манбалар электр энергиясининг 60 фоизини таъминлади

Германияда тикланувчи манбалар электр энергиясининг 60 фоизини таъминлади

Фото: Atomic-energy

Фраунҳофер институти (Fraunhofer ISE) ҳисоб-китобларига кўра, ўтган 2023 йилда Германияда электр энергиясининг деярли 60 фоизи тикланувчи манбалардан олинган. Атом энергетикасидан онгли тарзда воз кечаётган мамлакат учун бу кўрсаткич жуда муҳим бўлиб, жуда қисқа вақт орқалиғида қазилма энергия манбаларига қарамликдан қутулишга умид уйғотади.

Рекорд кўрсаткичлар тикланувчи энергия олиш ва сақлашнинг деярли барча йўналишларида қайд этилди. Шамол энергияси олишда энг юқори марралар забт этилди. Умуман олганда, қуруқликда ва соҳилбўйи сувларида шамолдан энергия олиш мамлакат электр энергияси таъминотига энг катта улуш қўшди. Германиядаги шамол электр станциялари 139,8 ТВт/с ёки жами энергиянинг 32 фоизини ишлаб чиқди. Бу 2022 йилдагидан 14 фоиз кўпдир.

Фотоэлектр қурилмалари 2023 йилда 59,9 ТВт/с электр энергиясини берди. Ўтган йил давомида Германияда умумий қуввати 14 ГВт га тенг қуёш панеллари ўрнатилди. 

Гидроэнергетикада ҳам кўрсаткичлар яхшиланган, ГЭСлар аҳоли учун 20,5 ТВт/с ёки 2022 йилга нисбатан 3 ТВт/с кўп энергия ишлаб чиқарган.

Биомассадан электр ишлаш ўзгаришсиз — 42,3 ТВт/с даражасида қолган.

Умуман ҳисоблаганда эса Германияда тикланувчи энергия манбалари 2023 йилда 260 ТВт/с (2022 йилга нисбатан 7 фоиз кўп) энергия ишлаб чиқарган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг