Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Гендер тенглик ва бошқарув индекси (GEGI)да Ўзбекистон 103 ўриндан 52 ўринга кўтарилди

Гендер тенглик ва бошқарув индекси (GEGI)да Ўзбекистон 103 ўриндан 52 ўринга кўтарилди

Гендер тенглик ва бошқарув индекси (GEGI) бешта асосий соҳада гендер тенгсизликни баҳолаб келмоқда.

Бошқарув, таълим, АйТи, меҳнат, тадбиркорлик ва зўравонликни олдини олиш соҳаларида эришилган ижобий натижаларга кўра Ўзбекистон 103 ўриндан 52 ўринга кўтарилди.

Ушбу индекс 158 мамлакатни қамраб олиб, гендер тенгликка эришиш йўлида муваффақият ва камчиликларни аниқлаш имконини беради.

Ўзбекистоннинг мазкур халқаро рейтингда юқори ўринга кўтарилишида қуйидагилар асосий омил сифатида қайд этилган.

1. Таълимга тенг имкониятлар яратиш:

• Онлайн таълим платформалари орқали қишлоқ ва чекка ҳудудлардаги қизларга замонавий билим олиш имконияти яратилди.

• Бир миллион ўзбек дастурчилар лойиҳаси ва бошқа лойиҳалар қизларнинг АйТи соҳасида билим олишига ёрдам бермоқда.

2. Аёлларни иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамлаш: 

• Электрон тижорат ва фрилансинг платформалари хотин-қизларга янги иш имкониятлари очмоқда. 

• Аёллар учун онлайн тадбиркорлик тренинглари ташкил қилинмоқда.

3. Гендер зўравонликка қарши курашда технологиялар: 

• Махсус иловалар ва иссиқ линиялар аёлларга зўравонликдан ҳимоя бўйича ёрдам кўрсатмоқда.

4. Гендер маълумотларининг очиқлиги: 

• Ўзбекистоннинг очиқ маълумотлар портали гендер тенгсизлик бўйича статистик маълумотларнинг очиқлигини таъминлаб, Open data watch рейтингида юқори ўринларни эгаллашига ёрдам берди.

5. Аёлларнинг АйТи ва STEM соҳаларида фаоллигини ошириш: 

• IT Park ва бошқа ташаббуслар аёлларни АйТи ва STEM соҳаларига жалб қилиш учун кенг имкониятлар яратмоқда. Технология гендер тенгликни таъминлашда қудратли восита бўлиб, Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрнини мустаҳкамлашда ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда. Айниқса, аёлларнинг АйТи соҳасидаги иштирокини кучайтириш давлатнинг стратегик мақсадлари қаторига киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг