Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

"GDG DevFest 2024" 5 мингдан ортиқ иштирокчини қамраб олади

7 декабр куни Тошкентда "Google Developers Group" (GDG)нинг асосий тадбирларидан бири "GDG DevFest" дастурчилар фестивали бўлиб ўтади.

"GDG DevFest" фестивали "Google Developers Group" жамоалари томонидан ҳар йил ўтказиладиган глобал тадбирлардан бири бўлиб, ушбу тадбир доирасида дастурчилар, АйТи-мутахассислар ва технологияларга бефарқ бўлмаганлар Google компаниясининг сўнги технологиялари ва ишланмалари билан танишиш имконига эга бўладилар.

Алишер Навоий номидаги кино саройида ташкил этиладиган фестивал меҳмонлари 5 мингдан ортиши кутилмоқда. 15 дан ортиқ воркшоп ва треклар ўтказиладиган бу галги тадбирнинг спикерлари сони 30 дан ортиқ.

Фестивал доирасида ўтказиладиган "EXPO DevFest 2024" кўргазмасида Google ҳамда бошқа компанияларнинг сўнги технологиялари ва ишланмалари намойиш этилади. Иштирокчилар маҳаллий ва хорижлик мутахассислар билан ахборот технологиялари соҳасидаги сўнгги тенденцияларни муҳокама қилишади.

Тадбир ўзбекистонлик ёш девелоперларни Google компаниясининг инновацион ечимлари билан танишишлари учун ўзига хос платформа вазифасини бажаради.

Сиз ҳам иштирок этиш имконини қўлдан бой берманг!

Рўйхатга олиш бошланди: https://gdg.community.dev/events/details/google-gdg-tashkent-presents-gdg-devfest-2024-tashkent/

+998-55-5110777

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг