Фарғона шаҳрида BPO-хизматлари кўрсатишга ихтисослашган халқаро call-маркази иш бошлади

Фарғона шаҳрида “Аудиотеле” компанияси томонидан аутсорсинг хизматлари кўрсатишга ихтисослашган халқаро call-маркази иш бошлади.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров мазкур янги ташкил этилган марказда бўлиб, фаолияти билан танишди.
Вилоятда рақамли технологияларни ривожлантириш, мазкур соҳада истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, АйТи-хизматлар экспортига муҳим эътибор қаратиляпти. Бугунги кунда IT-park резидентлари сони юздан ошиб, хизматларини экспорт қилувчи корхоналар сони эса 20 тага етди.
Россия Федерациясида фаолият олиб борадиган, call-марказ аутсорсинги хизматлари кўрсатиш бўйича пешқадам бўлган “Аудиотеле” компанияси томонидан вилоятда ташкил этилган марказ ҳам АйТи соҳасидаги лойиҳалардан биридир.
Ҳозирда марказда 60 нафар ёш мутахассислар фаолият кўрсатмоқда. Йил якунига қадар улар сони 110 тага етказиш кўзда тутилган.
Россия Федерациясининг қатор шаҳарларида ўз контакт-марказларига эга бўлган, 4 минг нафардан зиёд ходим фаолият олиб бораётган “Аудиотеле” компанияси томонидан 2022 йилда мамлакатимизда ташкил этилган “Voice solutions VB” МЧЖ Ўзбекистондаги IT Park резиденти ҳисобланади. Компания BPO (аутсорсинг хизматлари алоқа маркази) хизматларини экспорт қилишга ихтисослашган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter