Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

EPAM Systems компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказилди

EPAM Systems компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказилди

Фото: Digital.uz

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов АҚШДА EPAM Systems компаниясининг технологик ечимлар бўйича вице-президенти Крис Лаер ва давлат сектори бўйича вице-президенти Анна Данеггер билан учрашди.

Унда Ўзбекистоннинг IT соҳаси, жумладан, IT хизматларини экспорт қилиш жараёнлари, эришилган ютуқлари ҳамда ривожланиш истиқболлари муҳокама этилди. EPAM Systems компанияси вакиллари Ўзбекистонда рақамли технологиялари соҳасида кадрлар салоҳияти юқори эканлигини алоҳида таъкидлашди. Ҳукумат томонидан глобал IT бизнесни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратилганлиги, ҳар томонлама ва узоқ муддатли қўллаб-қувватлаш чоралари кўзда тутилганлиги эътироф этилди.

EPAM Systems жаҳондаги йирик IT таълим компанияларидан, шундан келиб чиқиб, вазир Ўзбекистон таълим фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтиришга эришишда компания билан ишлаш муҳимлигини таъкидлади. Хусусан, сунъий интеллект йўналишида кадрлар тайёрлашга эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилди. Ўз навбатида, EPAM Systems вакиллари замонавий таълимни ташкил қилишда хорижий мутахассисларни жалб қилишда кўмаклашишга ваъда беришди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг