Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Web Summit Qatar 2024 доирасида Ўзбекистон делегацияси Қатарнинг йирик компаниялари ва сармоядорлари билан учрашди

Web Summit Qatar 2024 доирасида Ўзбекистон делегацияси Қатарнинг йирик компаниялари ва сармоядорлари билан учрашди

Фото: Digital.uz

Қатар пойтахти Доҳада ўтказилаётган Web Summit Qatar 2024 технологик тадбири доирасида Рақамли технологиялар вазирлиги делегацияси вакиллари Invest Qatar, Qatar Investment Authority, Qatar Development Bank, Hamad Bin Khalifa University, Qatar Research, Development and Innovation Council (QRDI), Gulf Organisation for Research & Development (GORD) каби нуфузли компаниялар раҳбарлари ва инвесторлари билан бир қатор учрашувлар ўтказди.

Учрашувлар давомида Ўзбекистоннинг IT соҳасидаги имкониятлар таништирилиб, давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган мақсадли кўрсатичларга эришиш бўйича ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди.

Шунингдек, хорижий ҳамкорлар билан Ўзбекистоннинг IT-мутахассислар салоҳияти ҳамда бизнес жараёнларини аутсорсинг қилиш йўналишини ривожлантириш бўйича яратиб берилган шароитлар тўғрисида маълумот берилди ва ҳамкорликка таклиф этилди.

Учрашувлар якунида Қатарнинг йирик IT компаниялари ва инвесторлари, мамлакатимизнинг IT салоҳияти ва имкониятлари билан яқиндан танишиш мақсадида, Ўзбекистонга таклиф этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг