Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энди робот психологлик қилади

Энди робот психологлик қилади

Фото: "Pngwing.com"

"СберЗдоровье" Россия тиббий хизмати инновацион лойиҳа устида ишламоқда. У робот орқали масофадан психологик ёрдам кўрсатади. Мазкур хизмат катта компания ва давлат идораларида жорий этилиши кўзланган.

Лойиҳага кўра, робот инсонларга қўнғироқ қилади ва психологик сўров ўтказади. Сўнг олган маълумотларига мос равишда керакли шифокорга йўналиш беради. Бари сунъий интеллект орқали уддаланади.

Робот руҳий ҳолатингизга алоқадор турли саволлар билан мурожаат қилади. Масалан, мижозда ўз жонига қасд қилиш элементлари бор-йўқлигини аниқлайди. Роботнинг саволларида инсон айни вақтда нимани хоҳлаётганини билишга уриниш кўп.

Психолог-робот аслида сизни кўп саволга тутмайди, асосий саволлари 3 та. Эҳтиёж туғилса, яна бир нималарни сўраши мумкин. Шу йўсинда психоэмоционал ҳолатингизни осонгина билиб олади. Темир руҳшунос қўлга киритган маълумотларини тасдиқдан ўтказиш учун мутахассисга тақдим этади. Кейинги босқичда мутахассис онлайн маслаҳат учун вақт белгилайди.

Бу тизимни янада ривожлантириш ниятидалар. Мижознинг овози баландлиги, интонацияси, кўп ишлатадиган сўзлари орқали ҳам руҳий ҳолатини аниқлаш имконларини излашмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг