Энди ишда ухлаб қолган ходим учун қўшимча ҳақ тўланади (IT-NEWS)
Кунлар исигани сайин иш вақтида уйқу элтмаслиги қийин масала. Сиз ишда ухлаб қолганингиз учун раҳбардан дакки эшитиш ўрнига қўшимча ҳақ олишни истармидингиз? Тушда пул топишни орзу қилмаган киши бўлмаса керак.
"Тесла"нинг Шанхайдаги заводи карантин талабларига мослашиб ишлашга ўтди. Ходимларга ишда тунашга тўғри келмоқда. Аммо бу учун шароит йўқ. Ишчилар ерга кўрпа тўшаб ухлашга мажбурлар. Эвазига қўшимча 63 доллар олишяпти. Ходимларга 3 маҳал овқат ва кийим-бош берилади. Дезинфекция ишлари ҳам қатъий олиб борилмоқда.
Шунингдек, коронавирусга тест топшириб туришибди. Завод маъмурияти ёпиқ тартибда ишлаш 1-майгача давом этишини билдирмоқда. Карантин чекловлари чўзилса, муддат узайиши ҳам мумкин. Чунки коронавируснинг кенг тарқалганлиги боис Шанхайда локдаун эълон қилинган. Кўплаб компаниялар ишини тўхтатди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter