Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

IT-NEWS: «Apple» энди сочиқ сотишга ўтди (Видео)

Дисплей тозалаш учун махсус сочиқчалар шу қадар тез сотилдики, дўконларда ҳам, компанияда ҳам тугаб қолди. Ютуқдан қувонган «Apple» уларни кўп миқдорда ва заҳираси билан ишлаб чиқариб, дўконларга тарқатди. Шунингдек, онлайн харид имконияти ҳам кенгайтирилди.

19 долларга баҳоланган ушбу сочиқчалар гаджетни севувчилар, уни оддий матода артишни раво кўрмайдиганлар учун айни муддао бўлди. Дисплейни одатий матоларда тозалаш техниканинг сифатли ишлашига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар аввалдан бўлган. «Apple» ҳам янги маҳсулоти яратилишида шуни ҳисобга олди.

Янги аксессуар арзимас нарсадек кўрингани билан харидорлари ичида талаш бўлди. Қиммат телефон аппарати сотиб олган одамларда чанг артадиган латта учун ҳам пул топилади-да, нима дедингиз?

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг