Экспорт энг асосий устувор вазифа!

Янги Ўзбекистон даврида энг катта ютуқларимиздан бири бу эркин конвертация киритилганлиги, экспорт тушумлари айнан шу ютуқни мустаҳкамлашга хизмат қилади ва ёшларимизга қўшимча даромад келтиради. Шунинг учун ҳам йил бошида IT Park резидентлари ўз эътиборларини асосан экспортни оширишга йўналтириши зарурлиги ҳақида айтган эдик.
Энди ушбу режамизни расмий ҳужжати ҳам Вазирлар Маҳкамаси қарори кўринишида қабул қилинди (303-сон, 29.05.2024 й.). IT Parkнинг йирик резидент компанияларига, яъни йиллик даромади 100 млрд сўмдан ошадиганларига, шу йилнинг 1 октябридан бошлаб экспорти умумий даромадининг камида 10 фоизини, 01.01.2026 йилдан камида 20 фоизини, 01.01.2027 йилдан камида 35 фоизини ташкил этиши керак. Шунда улар бемалол имтиёзлардан фойдаланиб, қўшимча юқори маошли ишчи ўринлар яратиб юраверадилар. Агар йирик резидентлар экспортга ҳаракат қилмаса унда бошқа кичик резидентларни экспортини оширишга қаратилган ташаббусларга ёрдам бериш учун уларнинг ўтказмалари 1 фоизга кўпаяди.
Президентимиз ўтган йил якунидаги IT Park мажмуасига ташриф давомида камида 50 % экспортга эга компаниялар учун 2028 йилдан кейин ҳам имтиёзларни узайтиришга рози бўлгандилар. 2028 йилга ҳам қисқа муддат қолди, шунинг учун 2040 йилгача шундай шароитни сақланишини хохласак, босқичма-босқич экспортни ошириб бориш устида тинмай биргаликда ҳаракат қилишимиз зарур.
Катта IT Park резидентларини келаётган шанба куни 12:30да шу масалада батафсил фикрлашиб олиш учун таклиф этамиз. IT Park учрашув жойи бўйича қўшимча яна боғланади йирик резидентлар билан. 100 млрд сўмгача даромадга эга кичик компанияларга, стартапларга бу ўзгаришлар таъсир қилмасада, улар ҳам агар йирик компания бўлиш ниятида бўлсалар, албатта дунё бозорига ўз хизматлари ва маҳсулотларини чиқаришлари зарурлигини инобатга олишлари керак бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter