Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёдаги энг юпқа ва энг енгил компютер, лекин нархи осмон...

Дунёдаги энг юпқа ва энг енгил компютер, лекин нархи осмон...

Фото: 3dnews

HP дунёдаги энг юпқа ва энг енгил йиғиладиган 17 дюймли компютер - Spectre Foldни тақдим этди. Мақсад - кўп қиррали ва катта экран ўлчамини ихчам шаклга сиғдириш.

Қурилманинг оғирлиги 1360 грамм бўлиб, 12,3 дюймли ноутбукка, 17 дюймли стол компютерига ёки улкан планшетга айланиши мумкин. Бу йирик ишлаб чиқарувчилар томонидан тақдим этилган энг қиммат ноутбуклардан бири бўлиб, бошланғич нархи 4999,99 долларни ташкил этади.

Spectre Fold 10 ядроли Intel Core i7-1250U процессори, 16 Гб тезкор хотира ва 1 ТБ ўрнатилган SSDни олади. Дисплейи 1920×2560 пиксел бўлган OLED панелга асосланган. Бир бор тўлиқ қувватланиши 12 соат ишлашига етади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг