Дунёдаги биринчи веб-сайт ҳали ҳам ишлайди

The World Wide Web Project лойиҳаси дастлаб CERN (Европа ядровий тадқиқотлар ташкилоти)да ички фойдаланиш учун ишлаб чиқилган. Унинг саҳифаларида 1989 йилда Тимоти Бернерс-Ли томонидан яратилган WWW лойиҳаси ҳақида маълумот олиш мумкин эди.
Саҳифа бугунги кунда ҳам мавжуд. Ҳаволани босиш орқали сиз гиперҳаволалар билан World Wide Web ҳақидаги матнни кўрасиз.
Замонавий веб-сайтлар ва ижтимоий медиа саҳифалари билан таққослаганда, The World Wide Web Project лойиҳаси жуда жўн кўринади. 30 йил давомида унинг дизайни ҳеч қандай ўзгаришларга дуч келмади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter