Қозоғистонда давлат сайтлари ишламаяпти

Қозоғистонда давлат идораларининг сайтлари ишламай қолди. Фойдаланувчилар давлат веб-сайтларига кира олмаяпти. Шу билан бирга, Президент Тўқаев матбуот хизматининг веб-сайтига ташриф буюришнинг иложи бор. Рақамли ривожланиш вазирлиги вакилларининг хабарига кўра, ҳозирда бунинг сабаблари аниқланмоқда.
— Ҳозирда Gov.kz давлат органларининг ягона интернет-ресурс платформаси нотўғри ишлаши кузатилмоқда. Қайта тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Сайт яқин вақт ичида фойдаланишга топширилади, — дейилади Gov.kz платформасини техник қўллаб-қувватловчи ташкилот хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter