Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Давлат раҳбари томонидан ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича белгилаб берилган вазифалари ижросига бағишланган Вазирлик Ҳайъати йиғилиши ўтказилди

Давлат раҳбари томонидан ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича белгилаб берилган вазифалари ижросига бағишланган Вазирлик Ҳайъати йиғилиши ўтказилди

Рақамли технологиялар вазирлиги марказий аппарати, тизимидаги корхона, ташкилот ва таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида Вазирлик Ҳайъатининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.

Ҳайъат мажлисини Рақамли технологиялар вазири Ҳайъат раиси Шерзод Шерматов олиб борди.

Кенгайтирилган мажлис Давлат Раҳбари бошчилигида “Ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича 2024 йил биринчи ярим йиллиги таҳлили ва йил якунига қадар устувор вазифалар”га бағишланган йиғилишда белгилаб берилган топшириқлар ижросини амалга ошириш, уларни самарали ташкил этиш масалаларига бағишланди.

Учрашувда рақамлаштириш соҳасининг 2024 йил биринчи ярим йилликдаги иқтисодий натижалари ва йил якунига қадар бажарилиши белгиланган устувор вазифалар, шу жумладан АйТи-экспорт бўйича мақсадли кўрсаткичларга эришиш ҳолати бўйича ҳисоботлар тингланди.

Шунингдек, ҳудудларда АйТи экспорт ҳажмини ошириш, янги иш ўринлари яратиш, ёшлар бандлигини қамровини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида ахборотлар тингланиб, ушбу ишларни тизимли амалга ошириб бориш борасида масъулларга топшириқлар берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг