Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ChatGPT суд ҳукмини ўқиди

ChatGPT суд ҳукмини ўқиди

Фото: Sud.ua

Колумбиялик судья Хуан Мануэль Падилья суд ҳукмини ўқиш олдидан сунъий интеллектга асосланган ChatGPT чат-ботидан фойдаланди. Суд иши болаларнинг тиббий ҳуқуқлари ҳақида эди. Ҳукм аутист бола фойдасига чиқарилди. Тиббий ва транспорт харажатларини суғурта компанияси тўлаб берадиган бўлди.

Жараён чат-ботга саволлар бериш билан кечган. Масалан, “Аутизмга чалинган, вояга етмаган, ота-онасининг даромадлари кам бола даволаниш харажатларидан озод этилиши керакми?” деб сўралди. ChatGPT жавоб берди: “Ҳа, албатта. Колумбия қонунларига кўра вояга етмаган аутизм беморларига тиббий хизмат бепулдир”.

Судья ChatGPT ишни енгиллаштириши ҳақиқат эканлиги, лекин судьялар ўрнини эгаллолмаслигини таъкидлади.

Кеча ChatGPT пуллик версияси тақдим этилганини ёзган эдик. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг