Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун “Job Fest” — АйТи соҳасида бўш иш ўринлари ярмаркаси бошланди (фото)

Бугун “Job Fest” — АйТи соҳасида бўш иш ўринлари ярмаркаси бошланди (фото)

Фото: Digital.uz

Бугун, 9 июн куни Рақамли технологиялар вазирлиги биносида “Job Fest” — IT соҳасида бўш иш ўринлари ярмаркаси бошланди.

Тадбирда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов қатнашди.

Ярмарка ёшларга АйТи соҳасидаги компаниялар вакиллари билан мулоқот қилиш имкониятини яратиб, уларга мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумот, қизиқтирган саволларига жавоб берилади.

Ярмарка қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:

  • Career Fair (9 июн) — IT соҳасида иш қидираётганлар учун;
  • Edufest (10 июн) — IT соҳасида сифатли таълим олишни истаганлар учун;
  • Startup Battle (10 июн) — шахсий стартап-лойиҳани амалга ошириш учун.

АйТи соҳасидаги ярмаркага ташриф буюринг ва ишли бўлинг! 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг