Болангизни IT’га қобилияти борми? Аниқлаймиз
Ота-оналар фарзандлари учун дарсдан ташқари машғулотларни танлашни бошлаганларида, кўпинча классик вариантларга эътибор беришади: футбол, рақс, қўшиқ айтиш, мусиқа. Камдан-кам инсонлар танлов қамровини кенгроқ олишади. Бугун биз муқобил фаолиятнинг афзалликлари ҳақида гаплашамиз - болалар учун дастурлашнинг афзалликлари.
Болалар учун дастурлаш бир қарашда имконсиз бўлиб туюлади. Бу бутунлай янги тилни ўрганишга ўхшайди. Гўё бола дастурни ўзлаштирмайди ёки дарсда зерикади. Бу афсона.
Ота-оналар «бўш варақ» ҳодисасини бошдан кечиришлари мумкин. Уларнинг саволлари деярли бир хил: «IT менинг болам учун тўғрими? Неча ойдан кейин у дастурлаш ҳақида тушунчага эга бўлади? Фарзандим қачон дастурлаш қобилиятидан фойдалана олади? Болам эплай оладими? Бола нимани яратиши мумкин?». Бундай саволлар инсонни фикрдан қайтаради, шунинг учун дастурлаш нафақат болалар учун қизиқарли, балки уларнинг ривожланиши ва келажакдаги мартаба учун фойдали эканлигини тушунтирмоқчимиз.
Фарзандингиз дастурлаш қобилиятига эга эканлигини қандай аниқлаш мумкин?
Ҳар бир инсон ахборот технологиялари кўникмаларини ўрганиши мумкин, лекин баъзи болалар буни тезроқ оладилар. Биз келажакдаги IT мутахассисларига хос бўлган бешта хусусиятни аниқладик:
- Бола ҳамма нарсани тез «қабул қилади». Фарзандингиз мактаб вазифаларини тенгдошларига қараганда тезроқ ҳал қилишини ва одатда янги маълумотларни осонгина ўрганишини сезсангиз, дастурлаш у учун.
- Серсавол. Aтрофдаги деярли ҳамма нарсага қизиққанлар ривожланиш оламига осонгина шўнғишади. Дастурлашда болалар жараёнларни ўрганадилар: қандай веб-сайтлар яратилгани, ўйинларни ишлаб чиқиш учун қандай дастур ва тиллар кераклиги, қаҳрамонни қандай рақсга тушириш ва гапиришни ўрганадилар. Aгар ўқувчи дастлаб IT’да ҳамма нарса қандай ишлаши билан қизиқса, у янги мавзуларга иштиёқ билан ёндашади.
- Сабр-тоқат. Креслода бир неча дақиқа ўтира олмайдиган жуда фаол болалар дарсларга диққатини жамлашда қийналади. Дастурлаш майда деталларга эътибор берадиган ва вақтининг бир қисмини фаол ўйинларсиз ўтказишга тайёр бўлганлар учун яхши танлов .
- Мустақиллик. Ўқитувчилар болани йўналтириши мумкин, аммо у учун ҳамма нарсани қилиб бермайди. Бу шуни англатадики, ўқувчи бир қатор воситаларни (дастурлаш тиллари, лойиҳалаш ва ишлаб чиқиш бўйича хизматлар, назарий база) қабул қилади, кейинчалик улардан мустақил фойдаланади.
- Замонавий технологияларга иштиёқ. Aгар бола бу йил қандай янги ўйин, илова, телефон ва планшетлар пайдо бўлиши ҳақида доимо айтиб берса, у аллақачон IT олами ҳақида кўп нарсаларни билади.
Бошланғич босқичда бола қандай дастурлаш тилларини ўргана олади ва нималар ярата олади? Қайси онлайн дарсликлардан фойдаланиши мумкин? Мақоланинг иккинчи қисмида айнан шу саволларга жавоб берамиз. Агар мақола қизиқ бўлса, уни яқинларингиз билан бўлишинг, фикр ва мулоҳазаларингизни изоҳларда қолдиринг!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter