Бирлашган Араб Амирликларининг Муҳаммад бин Зайд Сунъий Интеллект Университети билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БААга ташрифи доирасида БАА сунъий интеллект вазири Умар бин Султон ал-Оламани қабул қилган эди.
Президентимиз Муҳаммад бин Зайд Сунъий Интеллект Университети билан ҳамкорликни чуқурлаштириш, талабалар учун махсус ўқув дастурларини ишга тушириш ва бу йўналишда юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилишни таклиф этган эди.
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Бирлашган Араб Амирликларининг сунъий интеллект соҳасидаги нуфузли таълим маскани – Муҳаммад бин Зайд Сунъий Интеллект Университети (МБЗУАИ)нинг Глобал ҳамкорлик бўйича вице-президенти Лилий Бурнс билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Ўзбекистон ва (MBZUAI) ўртасида сунъий интеллект йўналишида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, университетнинг АI соҳасидаги кадрлар тайёрлаш дастурларида ўзбекистонлик мутахассислар ва талабалар учун янги имкониятлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, учрашувда АйТи ва сунъий интеллект соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Ўзбекистон мутахассисларини илғор технологиялар бўйича малака ошириш дастурларига жалб этиш ҳамда академик ва илмий алмашинувларни кенгайтириш бўйича фикр алмашилди.
Агар сиз сунъий интеллект соҳасида билим олишни хоҳласангиз, Муҳаммад бин Зайд Сунъий Интеллект Университетининг бакалавриат ва магистратура йўналишларига ҳужжат топшириб, талаба бўлишингиз мумкин.
Батафсил: https://digital.uz/oz/news/view/41415
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter