Бир қарашда электр кроссовер, аслида эса гибрид автомобил

Haval Xiaolong автомобилининг ўлчамлари 4600 х 1877 х 1675 мм, ғилдирак базаси 2710 мм.
Олд қисмнинг дизайнидан унинг электр кроссовер эканлигини яққол билиниб туради, аммо феврал ойида Хитой Халқ Республикаси Саноат ва ахборотлаштириш вазирлигининг маълумотлар базаси унинг плагин гибрид версия эканлигини аниқлади. Машина 101 от кучига эга электр мотор ҳамда бензинли двигателда юради. Бензинли двигател асосан генератор режимида ишлайди.
Haval Xiaolong Maxнинг узунлиги эса 4758 мм, ғилдирак базаси 2800 мм. Автомобил Россияда Jolion ва Dargo моделлари билан танилган L.E.M.O.N. платформаси асосида яратилган.
Haval Xiaolong ва Xiaolong Мах гибридлари турли қувватдаги аккумуляторлар билан жиҳозланган бўлиб, улар 45 ва 96 км масофани босиб ўтиш имконини беради.
Шунингдек, автомобил салонида рақамли асбоблар панели, катта экранли мультимедиа тизими, смартфонни симсиз қувватлантириш имконияти мавжуд.
Янги автомобиллар келаси ой Шанхай автосалонида жонли равишда намойиш этилиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter