Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШда INTEL корпорациясининг вице-президенти билан сунъий интеллект йўналишида ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди

АҚШда INTEL корпорациясининг вице-президенти билан сунъий интеллект йўналишида ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 13 август куни сунъий интеллект ва АйТи соҳасидаги стартап лойиҳаларни ривожлантириш чора-тадбирларига доир тақдимот билан танишган эди. 

Тақдимотда соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, банк, солиқ, божхона каби соҳаларда сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш чора-тадбирлари кўриб чиқилган эди.

Шу мақсадда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов АҚШга хизмат сафари доирасида INTEL корпорациясининг вице-президенти Анил Нандури билан учрашув ўтказди.

Шу мақсадда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов АҚШга хизмат сафари доирасида INTEL корпорациясининг вице-президенти Анил Нандури билан учрашув ўтказди.

Мазкур учрашув давомида СИ технологиялари тадбиқ қилишни тезлаштириш йўналишлари, ушбу технологияни тиббиёт ва таълимда тадбиқ қилиш бўйича корпорация томонидан олиб борилаётган ишлар ҳамда келгуси стратегик қадамларнинг тақдимоти кўриб чиқилди.

Шунингдек, вазир Ўзбекистоннинг рақамли трансформация стратегиясини амалга оширишда суний интеллект технологияларининг аҳамиятини таъкидлаб, Саудия Арабистонининг DataVolt компанияси билан “Яшил” Data марказ қуриш бўйича амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ва сунъий интеллект стратегияси билан таништириб ўтди. 

Учрашув давомида вазир томонидан Ўзбекистоннинг IT Park резиденти мақомига эга хорижий АйТи компанияларга берилаётган бир қатор имкониятлар, сунъий интеллект ва рақамли трансформацияни ҳар бир соҳада тадбиқ қилиш бўйича режалар билан бўлишди.

Жумладан, учрашувда томонлар сунъий интеллект технологиялари ва инфратузилма лойиҳалари бўйича ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқди ва маълумотлар марказлари учун ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилдилар. 

Учрашув сўнгида узоқ муддатли ҳамкорлик истиқболлари доирасида Intel билан бирга Ўзбекистонда СИ таълими ва тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш бўйича лойиҳалари биргаликда амалга ошириш, юқори технологик ечимларни татбиқ этиш бўйича ҳамкорлик қилиш масалаларини кўриб чиқишга келишилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг