Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Android учун рақиб — HarmonyOS NEXT тақдим этилди

Android учун рақиб — HarmonyOS NEXT тақдим этилди

Фото: 3DNews

Huawei компанияси янги — HarmonyOS NEXT операцион тизимини тақдим этди.

Мунтазам операцион тизимлардан асосий фарқи, унда Android-компонентлар (AOSP) йўқ. Дастурчилар Java ва Kotlin тиллари ўрнига Cangjie ва ArkTS тилларидан фойдаланишди.

Бунга Huawei компаниясининг ўз SDK (software development kit — дастурий таъминот ишлаб чиқариш учун комплект) ва DevEco Studio ишлаб чиқиш муҳити орқали эришилди.

Англаб турганингиздек, HarmonyOS NEXTда Android-иловаларни ишга тушириб бўлмайди. Huawei шу йил охиригача янги операцион тизим учун 5000 тага яқин илова пайдо бўлишига умид қилмоқда.

Ҳозирда ёпиқ бета-тест жараёни кетмоқда. HarmonyOS NEXT 2024 йилнинг тўртинчи чорагида тўлақонли ишга тушиши кутиляпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг