АКТ вазири: Ўзбекистоннинг келажаги СИЗ!
Азиз мактаб битирувчилари, келгуси фаолиятингизда нафақат ўзингиз ва яқинларингизни, балки атрофингиздаги кўпроқ инсонларнинг ҳаётини яхшилашга ҳаракат қилинг. Бунинг учун имкони борича яхшироқ таълим олиш ва тажриба орттиришдан тўхтаманг.
Албатта, сиз дунёнинг энг нуфузли университетиларидан бирини битириб келганингиздан кейин халқаро ташкилотда ёки компанияда ишлагандек даромадингиз ёки бўлмаса ўзингиз ва оилангиз учун қўшимча вақтингиз етарли бўлмас, лекин айнан давлат хизматчиси сифатида кўпроқ инсонлар ҳаётида ижобий ўзгаришларга сабаб бўлаётганингиз ҳиссини туйиш ҳам ўзига хос мотивация бағишлайди.
Давлат хизматчиси деган шарафли касбни айнан шу мақсадда танлашингиз тўғри бўлади. Фақатгина юқори мақсад қўйиб ишлайдиган, яхши билимли, ҳалол ва тажрибали давлат хизматчилари билан мамлакатимизни дунёда рақобатбардош иқтисодий ривожланган давлатлар қаторига олиб чиқишга эришишимиз мумкин! Ҳеч ким ташқаридан келиб биз учун юртимизни ўзгартириб бермайди...
Ўзбекистоннинг келажаги СИЗ!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter