Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АКТ соҳаси ривожига ҳисса қўшаётган ходимлар тақдирланди

Дунёнинг қайси чеккасида бўлмайлик, узоғимизни яқин қилиб, олисдаги қадрдонларимиз билан доимий равишда алоқада бўлиб, замон билан ҳамнафас юришимизда алоқа ходимларининг ҳиссаси катта.

Бугун, 7 май — Алоқачилар куни муносабати билан Рақамли технологиялар вазирлиги биносида алоқа соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ходимларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Уларга “Ўз касбининг устаси” белгиси, “Фахрий ёрлиқ” ҳамда “Моҳир алоқачи” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг