30 йилдан сўнг телевизор ва смартфонлар бўладими?
Wired экспертларга савол ташлади: яна 30 йилдан сўнг ҳозиргидек телевизорлар, смартфонлар, қулоқчинлар ва ҳоказо қурилмалар бўладими? Ўша пайтда одамлар қандай қурилмалардан фойдаланишади?
Экспертларнинг кўзи билан ўша шартли 2053 йилга назар ташларкансиз, технологик мўъжизалар мамлакатига тушиб қоласиз гўё: ҳаммаёқда экранлар, телефон бошингизда...
Телефонлар? “Ғишт”ларни унутинг, 30 йилдан сўнг улар гарнитуралар, қулоқлар ва миянинг ўзида жойлашади. Генератив сунъий интеллектли бу виртуал ёрдамчилар, атрофингизни қуршаб турган қурилмаларга боғланиб, сизга нима кераклигини олдиндан билади. Ишлаб чиқариш экологияси анча тозаланади: тўлиқ назорат қилинадиган таъминот занжири, қайта ишлаш осон бўлган эрувчан босма платалар одатий ҳолга айланади.
Жисмоний машқлар билан шуғулланувчилар учун машғулотлар самарадорлигини оширувчи дорилар пайдо бўлади, шахсий тренерларнинг рақамли эгизаклари ёрдамга келади. Смарт соатлар қон босимидан тортиб глюкоза миқдоригача — бутун танангизни назорат қилувчи қурилмаларга айланади. Келажакда табиий офатлар пайтида митти мониторлар, сканерлар ва ҳавони филтрловчи ниқоблар сингари ён қурилмалар кўплаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолади.
Қулоқчинлар ҳар ким ўзи чоп этиб олувчи 3D-мўъжизага айланади. Автомобиллар аккумуляторларига эса жуда кўп энергия сиғади, автопилотлар одатий ҳолга айланади, учар таксилар эса шаҳар транспортини буткул ўзгартириб юборади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter